Автопилотли автомобилда кўзи ёриди


  • 20 Декабрь, 2021
  • 219

АҚШда автомобиль автопилот режимида кетаётганида тўлғоқ тутган аёл салонда чақалоғини дунёга келтирди. Автомобилда туғилган гўдакка туғруқхона ходимлари “Тесла гўдак” дея лақаб қўйишди.

АҚШнинг Пенсильвания штатида Йиран Шерри исмли ҳомиладор аёл эри ва 3 ёшли ўғли билан “Tesla” электромобилида туғруқхонага йўл олди. Туғруқхона яқин жойда эди, аксига олиб йўлдаги тирбандлик сабабли анча ҳаяллаб қолишди. Натижада аёлни тўлғоқ тутди. Эри Кетинг зудлик билан автомобилни автопилотга ўтказиб, аёлига ёрдамга шошилди. Мейв Лили исмли гўдак автомобилнинг олдинги ўриндиғида дунёга келди.

Туғруқхонага етиб боришганида бино олдида болалар шифокори турганди. У дарров ҳамшираларни чақирди ва гўдакнинг киндигини автомобилнинг олдинги ўриндиғида кесишди. Ҳозирда уч ойлик бўлган гўдак соғ-саломат.


Бошқа мақолалар