Шаҳзода Гарри ва рафиқаси саройдан қувилди


  • 3 Март, 2023
  • 220

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклдан Виндзор саройидан узоқ бўлмаган жойда жойлашган Фрогмор-хаус резиденциясини бўшатиб қўйишни сўрашди.  Шу тариқа шаҳзода Британиядаги сўнгги уйидан ҳам ажралди.

Ушбу қарор Британия қироли, шаҳзода Гаррининг отаси Карл III томонидан қабул қилинган. Британ нашрларининг ёзишича, шаҳзода Гаррининг қироллик оиласи сирлари ҳақида чоп этилган китоби сотувга чиққанидан кейин ундан Фрогмор-хаус коттеджини бўшатиб қўйишни сўрашган.

Фрогмор-хаус архитектура ёдгорлиги ҳисобланади. Ушбу резиденция 2022 йили ҳаётдан кўз юмган қиролича Елизавета II  томонидан жуфтликка совға қилинганди. Коттеджга кўчиб киришдан аввал 3 миллион долларга таъмирлаш ишлари олиб борилганди. Шаҳзода Гарри ва рафиқаси коттеджда 6 ой яшаганидан кейин ўзларининг чироллик оиласидан чиқишларини эълон қилганди.

Шаҳзода Гарри ва собиқ актриса Меган Маркл 2018 йил турмуш қуришганди. Ҳозир икки фарзандни тарбиялашмоқда. 2020 йил январь ойида жуфтлик қироллик оиласи ваколатларини рад этиб, энди қироллик оиласини тамсил этмасликларини маълум қилишди. Молиявий тарафдан ҳам бутунлай мустақил эканликларини билдиришди. Сўнгра АҚШга кўчиб ўтишганди. 


Бошқа мақолалар