- 2017-01-23
Эронда минглаган киши тўпланган Шероз шаҳри майдонида кисавурлик қилган бир кишининг 3 бармоғи кесилди.
Меҳр агентлигининг хабар беришича, ниқоб кийган икки полициячи амалга оширган ҳукмда айбланувчининг ўғирлик қилгани исботланган. Бир ўғирлик тўдасининг аъзоси эканлиги аниқланган 29 ёшли йигитнинг 3 йил қамоқ жазосига ҳукм этилганлиги ҳамда бутун мол-мулки мусодара қилинганлиги айтилди. Маҳкама бу билан чегараланиб қолмасдан унга 99 марта қамчи уриш жазосини ҳам лойиқ кўрди.
Ўтган ҳафтада ўлкада пичоқ билан қўрқитиш орқали аҳолининг молини тортиб олишни касбга айланттирган қароқчилар қўлга туширилиб очиқ майдонда осиб ўлдирилганди.