- 2015-02-02
Эроннинг ядро дастурида фаолият кўрсатадиган олимлари бир хил сценарий билан бирма-бир йўқотилмоқда.
Эроннинг ядро дастури асосчиси Муҳсин Фахризода 27 ноябрь куни суиқасдга учраб ўлдирилди. Ушбу суиқасд Эрон олимларига бўлган биринчи ҳужум эмас. Бу ҳодиса ҳозиргача Эроннинг ядро дастурига йўналган ҳужумларнинг бар парчаси холос. Бу ҳужум Исроил ва АҚШнинг сўнгги йилларда Теҳроннинг аҳолига арзон энергия етказиб бериш баҳонасида ядро қуроли ишлаб чиқараётганида айблашларининг натижасидир. Йиллар давомида Исроил тарафидан уюштирилган суиқасдларда ўлдирилган Эрон мутахассис олимлари қуйидагилар:
1. Масъуд Алимуҳаммадий. Эронлик квант майдон теорияси ва элементар зарралар физиги. Теҳрон университетининг физика бўлимида кўзга кўринган элементар зарралар бўйича профессор эди. 2010 йил 12 январда Теҳронда уйи олдида ўлдирилди. Тергов натижасида Исроил билан ҳамкорлик қилиш жинояти билан айбланган Мажид Жамол Фасҳий 2012 йил 15 майда қатл этилди.
2. Мажид Шаҳриёрий. Эрон атом энергияси ташкилотида ишлайдиган ядрофизик ва муҳандис эди. 2010 йил 29 ноябрда ўз автомобилида кетаётганида мотоциклдаги шахс тарафидан автомобилнинг олд қисмига ташланган С-4 бомбаси портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Яна бир ядрофизик Фарийдун Аббосий айни портлашда оғир яраланди.
3. Дориуш Ризои-Нажод. 2011 йил июлда Теҳроннинг шарқида қуролланган шахслар тарафидан ўлдирилган эронлик ядрофизик эди. Беш марта ўқ узилди ва уйи олдида мотоциклли шахслар тарафидан ўлдирилди. Бошланғич синфга борадиган қизи ва аёли ҳам яраланди.
4. Мустафо Аҳмадий Рушан. Яна бир Эрон ядрофизиги ва “Natanz” ядростанциясининг тижорат ёрдамчиси эди. 2012 йили Теҳронда иккинчи бор учраган суиқасд натижасида ҳалок бўлди. У ҳам аввалгидек мотоциклдаги шахс томонидан бомба ёрдамида ўлдирилди.
5. Ризо Қашқай Фард. Эрон атом энергияси ташкилотининг ходими эди ва Мустафо Аҳмадий Рушан билан айни ҳодисада ўлдирилди.