17 миллионинчи гўдакка от ҳадя қилинди


  • 16 Июль, 2013
  • 1252

Қозоғистонда дунёга келган ва қайдларга 17 миллионинчи ватандош сифатида тиркалган гўдакка от ҳадя этилди.

Жанубий Қозоғистонда дунёга келган Ескараевлар оиласининг янги туғилган гўдаги Қозоғистоннинг 17 миллионинчи ватандоши бўлиб қайд этилди. Маҳаллий ҳокимиятдагилар ва оила аъзолари иштирок этган бир йиғилишда ҳадя этилган от ҳамманинг оғзида кун мавзуси бўлди. Олтинбек исми берилган гўдакка от билан бирга бошқа совғалар ҳам берилди. Атрофдаги шаҳарлардан бу гўдакни кўриш учун келган меҳмонлар бўлишди. Ескараевлар оиласининг тўртинчи фарзанди бўлган Олтинбекнинг жуда соғлом эканлигини доялари айтиб суюнчилашди. Давлат статистика агентлиги раиси Алихон Исмоилов берган интервьюсида 17 миллионинчи ватандошни аниқлаш ишлари жуда синчковлик билан олиб борилганлигини, бундан ташқари мамлакат миқёсида бутун маълумотлар базасидан фойдаланилганлигини ва шу орқали аниқланганлигини маълум қилди. 


Бошқа мақолалар