Туркистонда ўқувчиларга “жонли дарслар” ўтказилади


  • 25 Ноябрь, 2020
  • 311

Туркистон вилояти ўқувчиларга “жонли дарслар” ўтказишни бошлаб берадиган илк вилоят бўлди.

Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари 6-синф ўқувчилари “Туркистон - XII-XV асрлардаги Қозоғистоннинг маънавий маркази” мавзусини ўрганишади. Дарс “Ҳазрати Султон” қўриқ-музей ҳудудида ўтказилади.

Лойиҳада тиббиёт соҳаси вакилларининг фарзандлари, кам таъминланган оила фарзандлари, аълочи ўқувчилар иштирок этади. Ушбу лойиҳа Кентау ва Ўтрор туманларидан жами 100 ўқувчини қамраб олади.

Аввалроқ Нур-Султон, Алмати ва Жамбил вилоятининг мактаб ўқувчилари учун экскурсия ташкил этилган эди. Экскурсияда жами 555 нафар ўқувчи иштирок этганди.

Келгуси йилда Қозоғистоннинг барча вилоятларида турли фанлар бўйича “жонли дарслар” ташкил этилиши режалаштирилмоқда. 


Бошқа мақолалар