Помидор тупроқсиз етишадими?


  • 16 Июль, 2013
  • 1455

Навшаҳир (Туркия)да бир тадбиркор тарафидан ўтган йили қурилган иссиқхона (теплица) тупроқсиз помидор етиштирмоқда.

Тупроқ ўрнига перлит маъдани ишлатиладиган иссиқхонада етиштириладиган помидорларнинг тупроқли полизда етиштирилганларга қараганда анча соғлом ва мазали эканлиги аниқланди. Сувлисарой шаҳридаги замонавий иссиқхоначиликда ўсимликлар етиштиришни истаган Йилмаз Катли исмли тадбиркор Озиқ ва аграрчилик вазирлигининг қишлоқ хўжалигини тиклаш инвестицияларини қўллаб-қувватлаш дастуридан фойдаланиб тупроқсиз помидор етиштиришни бошлади. 80 сотихлик полизда бир йилда 250 тонна помидор ҳосил олинадиган иссиқхонада тупроқ ўрнига перлит маъдани ишлатилмоқда. Ҳар бир пакет ичига 4 та алоҳида помидор кўчати ўтқазилиб, суғориш ва озиқ бериш ишлари эса компьютер воситасида амалга оширилади. Иссиқхона соҳиби Йилмаз 1999 йили иссиқхона ишлари бўйича таҳсилни тугатганидан кейин Японияда тупроқсиз полиз мавзуси бўйича изланишлар олиб борганлигини айтди. Бу системадан жуда таъсирланганлигини ва яшаган шаҳрида мана шундай иссиқхона қуришга аҳд қилганлигини айтган Катли Озиқ ва аграрчилик вазирлигидан олган гранти ёрдамида бу ишни амалга оширганлигини билдирди. Ўтган йили қурган иссиқхонадан бу йил илк экин экишни амалга оширганлигини маълум қилган Катли “Тупроқли полизга ыараганда тупроқсиз полиз камида 4 баробар унумдор. Бундан ташқари бу шаклда кимёвий дорилар ва гормонларсиз ҳосил олмоқдамиз. Ўсимлик хасталикнинг 70%ини тупроқдан олади. Биз эса тупроқ ишлатмай бу 70% касалликни бартараф этмоқдамиз. Бундан ташқари берган ўғитларни тупроқли полизга қараганда яхши олмоқда. Энг унумдор тупроқдан 30% ололгани учун унуми анча юқори бўлмоқда. Кимёвий дори ва гормонлар ишлатилмаслиги бу помидорларнинг энг катта хусусияти. Лаззати эса бошқа помидорларга қараганда анча яхши” деди.


Бошқа мақолалар