Камхарж автомобиль


  • 22 Январь, 2014
  • 1137

Ёқилғи кам сарфлаши, қуввати билан эътибор тортаётган гибрид автомобиллар кундан-кунга оммалашмоқда.

Ёқилғи нархларининг ошиши ва экология ифлосланиши ортаётган сўнгги йилларда автомобиль ишлаб чиқарувчилар ҳам гибрид мотор технологияларга мурожаат қилишмоқда. Шу сабабли гибрид моторли автомобилларнинг ҳам бозорда ўрни кенгаймоқда. Детройтда ўтказилган Халқаро автомобиль кўргазмасида иштирок этган бир неча автомобиль ишлаб чиқарувчиси гибрид моторли автомобилларини намойиш қилишди. Америкада гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатадиган “VIA Motors” директори Давид Вест гибрид воситаларга бўлган талаб кундан-кунга ўсиб бораётганлигини билдирди.

“Porsche”дан гибрид автомобиль

Немис спорт автомобили ишлаб чиқарувчиси “Porsche” ҳам сўнгги йилларда гибрид моторли автомобиллар ишлаб чиқаришга киришган. “Porsche” кўргазмада намойиш қилган “Panerama S E-Hybrid” модели соатига 269 км тезликка чиқа олади. Электр мотори 35 км масофа юра оладиган автомобиль 100 км масофа учун 3,1 литр ёқилғи сарфлайди.


Бошқа мақолалар