- 2013-01-04
Британияда эшитмайдиган ҳолда туғилган бир қизалоқ жуда нозик бўлган ген даволашидан кейин эшитиш жиҳозисиз эшита бошлади.
Қулоғи кар бўлиб туғилган Опал Сенди бир ёшга тўлишидан аввал бошлаган даволаниши олти ой ўтгач натижа бера бошлади. Қулоқ ичига ген эритмаси юборилиб, Сендининг ирсий карликка сабаб бўлган зарар кўрган ДНКси алмаштирилди.
18 ойлик бўлган Сендининг ота-онаси қизларидаги ўзгаришларни ҳайратланарли эканлигини айтишмоқда. Сенди энди ҳатто шивирлаб гапирган гапларни ҳам эшитмоқда ва “ойи”, “дада” каби сўзларни айтмоқда. Қизалоқнинг 5 ёшли опаси Нора ҳам ирсий карлик билан туғилган ва коклеар имплант жиҳозидан фойдаланади.
Бу жиҳозлар ички қулоқдаги асаб толаларига электрон таъсир ёпрдамида эшитиш ҳиссини беради. Жиҳоз қулоқнинг зарар кўрган ҳужайраларини ҳатлаб ўтиб тўғридан-тўғри эшитиш асабига уланади.
Ген даволанишида эса Отоф генининг ишлайдиган бир нусхаси зарарсиз бир вирус орқали ҳужайрага етказилади. Қизалоқнинг ўнг қулоғига умумий анастезия остида бу янги даволаш усули татбиқ этилди. Чап қулоғига эса коклеар имплант ўрнатилди. Опал бир неча ҳафта ичида ўнг қулоғи билан баланд овозларни эшита бошлади. Олти ойдан кейин эса ген даволаниш татбиқ этилган ўнг қулоқ паст товушли сўзларни, ҳатто шивирлашларни ҳам эшита бошлагани аниқланди.