- 2014-09-10
Сувнинг мия фаолиятини тезлаштиришини таъминлаши аниқланди.
Шарқий Лондон университетининг тадқиқотчилари баъзи кишиларга нонуштада фақат дон маҳсулотларини едирди ва ақлий фаолиятини текшириш учун тестдан ўтказди. Бошқа гуруҳдагиларга дон маҳсулотларидан ташқари катта стаканда сув ҳам ичирилди. Сўнгра тест ўтказилди. Сув ичган иштирокчиларнинг миясининг фаолияти 14%га тезлашгани маълум бўлди. Сувнинг табиий энергетик ичимлик эканлигини аниқлаган тадқиқотчилар чанқоқ кетказилганидан кейингина мия бошқа ишлар билан шуғулланишини, акс ҳолда вужудга “Сувга эҳтиёжи бор” хабарини жўнатиш билан машғул бўлишини таъкидлашди. Тадқиқот натижалари “Frontiers in Human Neuroscience” журналида чоп этилди.