- 2014-01-10
Қон босими пастлигининг белгилари қанақа? Тор кийим кийиш қон босими тушишига сабаб бўладими?
Мутахассислар қон босими паст юриши борасида огоҳлантиришди. Корсет ва жинси шим каби тор либослар вужудни сиқиб тургани учун қон босимини туширади. Натижада юракка борадиган қон миқдори камаяди, қон босими тушиб, вужудга салбий таъсир кўрсатади. Хўш, қон босими тушганда нималар қилиш керак? Қуйида бу ҳақда баъзи маслаҳатлар бериб ўтамиз:
Кўп сув ичинг. Кунда 8-10 стакан сув ичиш қон ҳажмини орттиради. Қон босими тушишнинг олдини олади.
Туз истеъмол қилинг. Қон босими баланд хасталарга акс ҳолда қон босими паст бўлганлар туз истеъмол қилиши тавсия этилади. Бу орқали қон босими кўтарилади.
Кўп тик турманг. Узоқ муддат тик ва ҳаракатсиз бўлиш қоннинг оёқларда тўпланишига, юракка кам қон боришига сабаб бўлади ҳамда қон босимини туширади.
Тор кийинманг. Корсет каби тор кийимлар вужуд босимини орттиради. Юракка борадиган қон миқдори камаяди. Шоҳ томирларга босим бериб, қон босимини туширади ва организмга салбий таъсир кўрсатади.
Оғир юк кўтарманг. Сурункали йўтал, ортиқча оғир юк кўтариш, ортиқча пуфлаш (баллон шишириш, пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоблари чалиш) кўкракдаги босимни орттиради, юракка қоннинг қайтиши камаяди ва қон босими тушади.
Спорт билан шуғулланинг. Кун ичида имкон борича фаол бўлиш ва юриш, қон босими мувозанатга келишига ёрдамчи бўлади.
Кам-кам ейинг. Кўп миқдорда овқатаниш вужуднинг қон оқишини ҳазм қилиш тизимига йўналтиради. Бу эса қон босимини туширади.
Докторга мурожаат қилинг. Шикоятларингиз кундалик ҳаётингизга таъсир кўрсатаётган бўлса, кутмасдан дарров докторга боринг.