Умуртқанинг 7 душмани


  • 6 Март, 2015
  • 1625

Ҳар биримизнинг бир оғрийдиган жойимиз бор. Баъзиларнинг бўйни, баъзиларнинг бели, тиззаси, ҳатто билаги оғрийдиганлар ҳам бор. Доктор Алган умуртқамизга зарар берадиган 7 ҳолатни билдириб, муҳим огоҳлантиришлар ва тавсиялар берди.

Уч ойдан ошиқ давом этган оғриқларни “сурункали оғриқлар” деб баҳолаган доктор Халил Алган сурункали оғриқлар натижасида АҚШда ҳар йил миллиардлаган доллар иш кучи йўқотиши бўлишини айтди. Бу сарф-харажатларни камайтириш мақсадида хасталарнинг оғриқ манбаларини “амалиётсиз” даволаш йўлига ўтилганини таъкидлаган доктор Алган “Давлатнинг сиёсати сурункали оғриқлар келтириб чиқарадиган иш кучи йўқотишини минимумга тушириш. Чунки кўплаб хасталар жарроҳлик амалиёти керак бўлмаган ҳолда фақатгина оғриқлардан қутула олиш учун кераксиз амалиёт этилмоқда. Хасталар бу амалиёт туфайли узоқ вақт ишидан ва социал ҳаётдан узоқ қолиб, даволаниш харажатлари ортиб кетмоқда.

Шу сабабли АҚШда оғриқни даволаш бўлимлари бел ва бўйин дабба (грыжа)ларни даволашда муҳим қадамларни қўйди” деди. Энг кўп шикоятнинг бел, орқа ва бўйин оғриқларидан эканлиги, хастанинг ҳикояси ва кундалик ҳаётида оғриқ сабабли қийналадиган ҳаракатларидан аниқланиб, тўғри ташхис қўйишнинг муҳим эканлигини билдирган доктор Алган “Мисолнинг ётоғини йиға оладими, юзини бемалол юва оладими, пойафзалини кия оладими, дўконга бориб-кела оладими, ҳатто кийимларини бемалол кия оладими? Кенг қамровли кўрик ва тадқиқ ўтказилмай туриб “Сенинг белингда дабба бор, амалиёт қилиш керак. шунда бари ўтиб кетади” деб бўлмайди. Бунинг устига биргина МРТ натижалари ҳам адаштирувчи бўлиши мумкин. Хастада агар белида дабба аниқланса ва оёғида оғриқ сезмаса, қувватини йўқотмаган бўлса, биргина МРТ натижасига қараб, жарроҳлик амалиётини ўтказиш тўғри эмас” деди.

Хастанинг ортиқча вазни йўқотиши, кўпро пиёда юриши, сузиши, кундалик ҳаётида бел ва умуртқасини янглиш ишлатмаслиги аҳамиятга эга. Бизнинг кундалик ҳаётимизда қайси ҳаракатларимиз умуртқамизга зарар беради, бел, бўйин ва орқадаги оғриқларни кучайтиради?

1. Ҳаракатсиз ҳаёт тарзи: Ривожланиб бораётган технология таъсирида 7 ёшдан 70 гача бўлганлар орасида ҳаракатсиз яшаш тарзи ёйилиб бормоқда. Ҳаракатсиз ҳаёт тарзи тўла маънода умуртқага зарба беради. Доктор Халил Алган 90 ёшли давомли югуриш билан шуғулланган кишининг умуртқа рентген тасвирлари унинг ёшининг ярмига ҳам етмаган кишиларникидан анча яхши ҳолатда эканлигини айтди.

2. Ортиқча вазн: Ортиқча вазн умуртқадаги дискларнинг босимини ва юкини орттириб, даволашни ҳам қийинлаштиради. Ортиқча вазндан қутулиш ва эрталаблари давомли югуриш умуртқага тушадиган юкни йўқ қиладиган даражада камайтиради.

3. Юмшоқ ётоқ: Баъзилар телевизор қаршисидаги юмшоқ креслога зтирганича соатларча шу ҳолатда қолади. Лекин бу нотўғри. Чунки хоҳ ўтириш, хоҳ ётиш учун юмшоқ ётоқ умуртқа соғлигига зарарли. Тўғри тўшак танлаш оғриққа қарши курашда энг яхши даво йўлларидан бири. Тиззаларининг орасига ва тагига ёстиқ қўйиш ҳам босимни камайтириб, инсонни роҳатлантиради.

4. Узоқ вақт тик оёқда туриш: Оёқда узоқ вақт тик турилганда умуртқа дискларидаги босим одатдагидан 4-5 баробар кўтарилиб кетади. Айниқса узоқ вақт шу ҳолатда ва оёқда тик туришни талаб этадиган касбларда умуртқадаги дисклар тез чарчайди. Бел ва бўйиндаги оғриқлар кўп учрайди. Ҳатто дазмол қилаётганимизда ҳам оғирлигимизни солган оёғимизни тез-тез алмаштиришимиз керак бўлади.

5. Тиззани букмасдан олдинган эгилиш: Учрайдиган энг катта хатоликлардан бири. Чунки бу ҳолатда бел ва бўйин умуртқамиздаги дискларнинг босими 6-7 марта кўтарилиб кетади. Ердан бир нарса оладиган вақтда тиззамизни букиб эгилиш керак.

6. Узоқ вақт айни ҳолатда ўтириш: Инсон вужуди давомли равишда ҳаракат қилишга мўлжаллангани учун энг юксак диск ичидаги босим давомли ўтирадиганларда кўп учрайди. Яъни офис ходимларида. Шу сабабли офис ходимларининг ҳар 20-30 дақиқада бир стулдан туриб, бироз айланиб юриши керак. Умуртқадаги сурсункали оғриқлар кўпинча бир ойда ўтириб ишлайдиган кишилар бўлади.

7. Баланд пошнали пойафзал: Турли моделли баланд пошнали пойафзаллар давомли кийилганда умуртқа соғлигига зарарли бўлади. Пойафзаллар бемалол ва олдинга босим тушмайдиган ҳолатда керак. ўтирган вақтда ҳам ерга товон тўлиқ тегиб туриши лозим. Акс ҳолда бел, тос ва тиззаларда сурункали оғриқлар бошланади. 


Бошқа мақолалар