- 2022-10-07
Норвегиянинг пойтахти Ослода мусулмон олимларининг илмий кашфиётлари ва асарлари кўргазмаси ислом билан илм-фаннинг бир-биридан узилмаганлигини исботлади.
Европада ислом ва илм-фан ҳар доим бир-бирига зид шаклда кўрсатиларди. Бошқа тарафдан ғарбнинг амалга оширган Ренесанс ҳаркатининг асосида бор бўлган мусулмон олимларининг кашфиётлари яширилди. Ғарб ислом олимларининг Қуръон оятларидан ва набавий баёнлардан олган илҳом билан тиббиётдан астрономиягача, физикадан математикагача бир қанча фарқли соҳаларда ўз замонасининг илғор илмий ютуқларига соҳиб чиқиб ўзлаштирди.
Норвегиянинг пойтахти ОСлодаги Технология музейида очилган “Илмнинг султонлари кўргазмаси” ислом билан илм-фаннинг ўзаро боғлиқлиги, Қуръон оятлари мусулмонларни билим олишга ташвиқ этишини исботлади. Кўргазмада Шимолий Африкадан Анодўлига, Осиёдан Арабистонгача бир қанча ислом олимларининг тадқиқот ва кашфиётлари намойиш этилмоқда. Розий, Ибн Сино, Заҳравий, Тақийуддин бин Маниф, Ал Жаҳиз, Пири Раис, Киндий, Беруний, Ибни Халдун каби олимларнинг илмий асарлари кўргазмага қўйилган.
Музей мудири Видар Енебакк тарихда мусулмонлариннг ҳар доим Қуръонга ва табиатга қараб илмий тадқиқотлар ўтказганини таъкидлади. “Дин ва илм-фан бир-бирига зид нарсалар эмас” деган норвегиялик илм одами бу кўргазма билан ислом динининг илм-фанга қарши эмаслигини кўрсатмоқчи эканлигини айтди.
“Арабистон агенти” айблови
Видар Енебакк Европадаги илмий ривожланишнинг асосида мусулмон олимларининг кашфиётлари ётганлигига эътибор қаратди. Енебакк тарих бўйи ислом давлатларининг бошида бўлган лидерларнинг илмий тадқиқотларга ёрдами, дастаги катта бўлганини айтди. Бундан ташқари бу лидерларнинг бошқарувларидаги яшаётган христиан ва яҳудий билим одамларига ҳам моддий-маънавий ёрдам берганлигини билдирди.
Кўргазмага мезбонлик қилганлиги учун исломиятга қарши бўлганларнинг ўқига нишон бўлганликларини айтган Енебакк “Баъзилар ҳайратда қолишди, баъзилар эса жуда жирканч туҳматлар қилишди. Бир қанча асоссиз иддаолар билан қаршилашдик. Бизга “Мияни қориштирмоқда” дедилар. “Арабистон агенти” дедилар. “Норвегияни исломлаштирмоқдалар” дедилар. Лекин бу хил гап-сўзлар бизга бўлган ижобий муносабатнинг ёнида ҳеч нарса эмас. Аслида инсонларнинг бизни танқид қилишлари яхши. Бу тарзда танқидларга жавоб бериш ва ҳақиқатни кўрсатиш имконига эга бўламиз” деди.
Норвегия таълим вазирлиги эса илмий кашфиётлариннг фақат Европа билан чекланиб қолмаганлигини кўрсатадиган кўргазма орқасида ўқувчиларнинг тархий қарашларини кенгайтиришини маълум қилди. Вазирликдан қилинган баёнотда “Мана шу тариқа норвегиялик ўқувчилар ислом дунёсида илм-фан бобида амалга оширилган нарсаларни ўрганади. Ислом маданиятини яна-да яқиндан таниш имконига эга бўладилар” дейилди.