Hyperloop транспорт тизими синовдан ўтди


  • 12 Май, 2016
  • 1316

“Hyperloop One” компанияси илк вакуум поездининг двигателини синовдан ўтказди.  Аравача рельсга қўйилиб, электромагнит ёрдамида тезлаштирилди. Синов муваффақиятли ўтиб, 160 км/соат тезликкача етди. Бу фақат дастлабки синов бўлиб, натижада двигател тезлиги самолёт тезлигига етиши ва ундан ҳам ўзиши мумкин. Ушбу двигател вакуум трубалар ичида ҳаракатланадиган поездларда фойдаланилади.

Бу ғояни аввал “SpaceX” ва “Tesla Motors” асосчиси Илон Маск илгари сурганди. У Сан-Франциско ва Лос-Анжелес шаҳарлари орасига поезд юрадиган вакуум трубалар ўрнатишни таклиф қилганди. 600 км масофани поезд ўта юқори бўлган 1,2 минг км/соат тезликда босиб ўтиши айтилган. Ушбу лойиҳа 6 миллиард долларга баҳоланди.

Жорий йилда левитация режимида ҳаракатланишни кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Синов ишлари тугаши билан “Hyperloop One” вакуум трубалар ўрнатилган синов участкаси қуриб, янада такомиллаштиришни режалаштирмоқда. 


Бошқа мақолалар