- 2013-01-29
“WhatsApp” мессенджерида Instagram ва Facebook тармоғидаги видеоларни кўриш осонлаштирилди. Энди фойдаланувчига бошқалар тарафидан юборилган видеони кўриш учун чатдан чиқишга ҳожат йўқ. Видео мессенджернинг ўзида “Расмдаги расм” режимида намойиш этилади. Фойдаланувчи видеони томоша қилиш вақтида дўстларига хабарлар жўната олади.
Янги функциядан iOS ва Android дастурида ишловчи смартфон эгалари фойдаланиши мумкин. Ундан фойдаланиш учун мессенджернинг сўнги версияси юклаб олиш керак. Янгиланишда “Facebook”га қарашли турли сервислар орасидаги алоқани қулайлаштириш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойида “WhatsApp” “YouTube”даги видеоларни кўриш учун юқоридагига ўхшаш имкониятни тақдим этганди. Мессенджернинг сўнгги версиясида гуруҳ администраторининг функциялари кенгайтирилганди. Энди гуруҳни тузган администраторлар бошқа гуруҳ иштирокчиларига берилган администораторлик ҳуқуқини қайтариб олишлари мумкин. Бундан ташқари гуруҳ администраторлари иштирокчилар ичидан темани, расмни ва гуруҳ ҳақидаги ёзувни ўзгартирадиганларни танлаши мумкин бўлади. Ушбу функциялар “Гуруҳ созланмаси” бўлимидан ишга тушади.