- 2013-08-12
Ҳиндистонда ҳар йили нишонланадиган “Нага Панчами фестивали”да ўлкадаги илонлар ёш қизлар тарафидан сут билан ювилади.
Ўлкадаги ақидага кўра ҳиндлар бунинг ёрдамида ёмонлик ва фалокатлардан сақланишар экан. Ҳар йили Муссон ёмғирлари ёғадиган ёз фаслига тўғри келадиган вақтда нишонланадиган фестивалда ёш қиз-жувонлар илонларни сут билан ювиб, уларга сут ичиришади. Ақидаларига кўра, ёш қизлар бу билан қариндошлари ва оилаларининг ёмонликлардан ҳимояланишига ишонишади. Фестивалнинг нишонланиши эса бир афсонага асосланган. Ҳинд мифологиясидаги афсонага кўра, бир деҳқон ер ҳайдаётганида бир илонни ўлдиради. Ўлдирилган илоннинг онаси келиб оиласида Нагасга дуо қилган кичик қиздан бошқа ҳаммасини чақиб ўлдиради. Кичкина қизнинг эътиқоди ва дуоси билан деҳқоннинг бутун оиласи қайта тирилади. Шу кундан эътиборан ҳар йили Нага Панчами куни нишонлана бошлайди ва илонлар бошқа ҳеч кимни чақишмайди.