Илк бор тасвирга туширилди


  • 26 Августь, 2013
  • 1288

Учаётган арининг қанот қоқиши инсон кўзи илғай олмайдиган даражада тез ҳаракат қилади.

Олимлар энг сўнгги технологиялардан фойдаланиб, секундига 5000 кадрлик тасвир билан ушбу қизикарли ҳолатни камерага туширишга муваффақ бўлдилар. Уча оладиган кўплаган ҳашаротлар ҳавода қанотларини секундига ўртача 600 мартагача қоқишади. Бунчалик тез ҳаракат қилишлари ари каби ҳашаротларнинг қандай аэробатик қобилиятга эга эканлигини оддий кўз билан кузатишимизни имконсиз қилади. Ёввойи ариларнинг қандай учиш механизмига эга эканлигини тушунишни истаган икки япон тадқиқотчи секундига 5000 кадрлик тасвирни тушириб, ҳашаротнинг қанот қоқиш ҳаракатини аниқ бир шаклда кузатишга муваффақ бўлишди. Япониянинг “Senkrotron Radyasyon” тадқиқот институтидан Хироюки Ивамото ва Наото Яги умуртқалилар устида уч йил давом этган тадқиқотларида асаб системаси тарафидан солинган калций ионлари суякларнинг заифлашига йўл очишини исботлади.

X-RAY остида кузатилди

“Science” журналида чоп этилган тадқиқотга кўра,  нейронлар системси тарафидан солинган протеинлар қуйруқ учи ва бошқа қисмларнинг қисқаришини таъминлайди. Лекин қанот ҳаракатининг ҳаддан ташқари тез бўлишига нима сабаб эканлиги ҳалигача аниқ эмас.

Бу сирни очишни истаган япон тадқиқотчилари X-ray остида ёввойи арида тажриба ўтказишди. Арининг боши ва думига қараб турадиган икки камера ўрнатган Ивамото ва Яги секундига 5000 кадрлик тасвир билан арининг X-ray дифракцион ҳаракатларини кузатди. Бундан қанот ҳаракатларини қандай амалга ошираётганини кўрсатадиган аниқ тасвирга эга бўлишди. 


Бошқа мақолалар