- 2018-07-11
2014 йили Бразилияда футбол бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионати билетларини сотиб олиш учун миллиондан ортиқ буюртма тушди. Буюртмалар қабул қилиш кеча бошланди.
Билетлар нархи: 90 доллардан 900 долларгача. Бразилиялик мухлислар билетларни имтиёзли нархларда сотиб олиши мумкин. Бундан ташқари, билетларни дунёнинг исталган бурчагидан буюртма бериб олдириши мумкин.
Агар маълум бир матч учун буюртмалар сони стадиондаги ўринлар сонидан ортиб кетадиган бўлса, билет соҳиблари қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.
Қизиғи шундаки, ҳозирча биринчи матчга бўлган буюртмалар сони финал ўйини учун бўлган буюртмалардан кўра кўпроқ.