Одам органлари мафиясининг навбатдаги хунрезлиги


  • 29 Августь, 2013
  • 1482

Ўтган жума куни Хитойнинг Шанси вилоятида 6 ёшли бир боланинг кўзлари ўйиб олинган ҳолда топилгани билдирилди.

Кўчада ўйнаб юрганида йўқолиб, 5 соатдан кейин топилган Гуо Бин исмли 6 ёшли хитойлик бола уни ўғирлаган аёл киши эканлигини ва бошқача акцент билан гапиришини айтди. Бечора боланинг онаси ўғлини қонга беланган ҳолда топганини билдирди. Шаҳар полиция бошлиғи Луи берган баёнотида жиноятчиларни топиш учун қўлларидан келган барча имкониятларни ишга солаётганликларини айтди. Шанси кўз касалликлари шифохонасида даволанаётган Гуо Биннинг аҳволи яхши эканлиги маълум қилинди. Ушбу ҳодиса оммавий ахборот воситаларида катта шов-шувга сабаб бўлиб, бунинг Хитойда борган сари ўсиб бораётган одам органлари мафияси томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлиги айтилди. Маҳаллий полиция вакиллари эса буларни рад этди. Дастлабки хабарларга кўра боланинг кўз шоҳпардаси (роговица) ўйиб олинган ҳолда бошқа бир жойда топилгани айтилганди. Лекин полиция вакиллари тарафидан берилган баёнотда бу иддаоларнинг тўғри эмаслиги ва шоҳпардалари олинмаганлиги маълум қилинди. Вакилларнинг бу баёноти ушбу ҳодисани кенг жамоатчиликдан бекитиш учун берилгани тахмин қилинмоқда. Бошқа тарафдан полиция жиноятчиларни топиш учун 100 минг юанлик (16 минг 300 доллар) мукофот тайин қилган. 


Бошқа мақолалар