Эрон “баҳори”


  • 3 Июль, 2018
  • 762

Доллар баҳосининг ортиши билан бошланган намойишларга сув кризиси қўшилгач халқ кўчага чиқди. Эрон диний лидери Ҳаманей бунинг ортида АҚШ турганлигини айтмоқда.

Тунисда 2010 йили бошланган “Араб баҳори”га ўхшаш сценарий Эронда ҳам юз бермоқчи. Ҳамма нарса АҚШ президенти Трампнинг “Ҳаётимда имзоланганини кўрган энг ёмон келишув” деб изоҳлаган Эрон билан тузилган ядро келишувидан воз кечишини айтганидан кейин бошланди. 2017 йили охирида 1 доллар 36 минг Эрон риёлидан кўтарилишни бошлади. Апрель ойида Марказий банк доллар курси 42 минг риёлга етганини маълум қилди. Трамп ядро келишувни тугатганидан кейин қора бозорда 65 минг бўлган доллар 90 минг риёлга етди.

Эронда энг сўнгги намойишлар 2017 йил декабрь ойида бўлиб ўтганига қарамай АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео ўлкада норозилик намойишлари ортаётганига доир графикли твиттер ёзди. Помпеодан бир ҳафта кейин биржадаги беқарорлик сабабли Теҳрон бозори косиблари дўконларини бекитиб, Мажлис томон юрди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Ўтган ҳафта эса сув кризиси бошланди. Хуррамшеҳр шаҳрида катта масжид олдида тўпланган юзлаб кишилар қўлларидаги бўш идишлар билан кранлардан оқаётган шўр сувни ва шаҳардаги сув узилишларига норозилик билдиришди. Намойишчилар “Қобилиятсиз бошқарувчиларни истамаймиз. Ўғрилар динни ниқоб қилиб бизни тунашмоқда” деган шиор билан чиқишди. Бу воқеалар 2010 йилда юз берган “Араб баҳори”ни ёдга солди. Буларнинг ортидан яна твит ёзган Помпео, Эрон ҳукуматини кўзда тутиб “Намойишларнинг давом этиши ҳайратланарли эмас” деди.

Ижтимоий тармоқлар орқали давом этаётган намойишлар ўтган ҳафта охирида янада кучайди. Хавфсизлик кучлари Хузистан вилоятига қарашли Хуррамшеҳр ва Абадан шаҳарларида намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ ва қуролдан ўт очиб қаршилик кўрсатди. Ҳодисалар вақтида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани айтилмоқда. Ички ишлар вазири Абдурризо Фазлий ҳеч ким ҳалок бўлмаганлигини, бир киши яраланганини маълум қилди.

Эрон диний лидери Али Ҳаманей АҚШнинг иқтисодий босим ўтказиш орқали Эрон халқини бездиришга ва ҳукуматга қарши қайрашга уринаётганини айтди.


Бошқа мақолалар