Обама билан учрашувда диққат тортган хусус


  • 7 Сентябрь, 2013
  • 1189

Исландия Бош вазири Сигмундур Давид Гуннлаугссон Обама билан учрашувда икки оёғида икки хил пойафзал кийиб, тўпланганларнинг диққатини тортди.

Исландия Бош вазири Давид Гуннлаугссон АҚШ президенти Барак Обаманинг G-20 саммитидан аввал Швеция пойтахти Стокгольмга қимлган хизмат сафарида учрашувда оёғига икки хил пойафзал билан келиб шов-шувга сабаб бўлди. Бош вазир Гуннлаугссоннинг костюм-шим либосига ўнг оёғига оддий пойафзал, чап оёғига эса резина пойафзал кийиб олгани кўринди. Пойафзалларининг ҳар хил бўлиши журналистларнинг назаридан четда қолмаганидан кейин Исландия Бош вазир матбуот хизмати изоҳот беришга мажбур бўлди. Бош вазир Гуннлаугссоннинг чап оёғида вирус сабабли жароҳат борлиги ва унга зарар бермаслиги учун резина пойафзал кийишга мажбур бўлганлигини билдирилди. Исландия Бош вазир матбуот хизмати берган баёнотда “Бош вазир Гуннлаугссоннинг чап оёғида жароҳат бўлганлиги учун икки хил пойафзал кийишга мажбур бўлди. Бундай учрашувда қоидалар маълум. Резина пойафзал киймаслиги керак эди, лекин вазиятни тушунтирганидан кейин бошқа лидерлар тўғри тушундилар” дейилди. 


Бошқа мақолалар