Россия ва Украина музокаралари тўхтатилди


  • 18 Май, 2022
  • 228

Украина Россия билан орасидаги давом этаётган музокараларнинг вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подольяк ўлкаси билан Россия орасидаги ҳайъатлараро музокара жараёни вақтинча тўхтатилганини билдирди. Подольяк берган интервьюсида уруш бошланганидан бери Украинадаги вазият жуда ўзгариб кетганлигини таъкидлади.

Россия бошқарувининг буни ҳалигача тушуниб етмаганлигини гапирган Подольяк Россиянинг ўзгаришларни эътиборга олмаслиги сабабли икки ўлка орасидаги музокаралар вақтинча тўхтатилганини айтди.

Подольяк “Музокара жараёни Украинадаги вазиятнинг қандайлигига боғлиқ. Истанбул учрашувидан кейин муҳим ўзгариш ёки силжиш кузатилмагани учун жараён тўхтатилди.  Россия ҳали ҳам ўз позициясини ҳимоя қилмоқда. Россия урушнинг 82-кунига келиб ҳам Украинадаги вазиятнинг энг бошида ўйлаганлари билан айни эмаслигини тушунмаяпти. Лекин шуни айтишим лозим, ҳар қандай уруш барибир музокара столида ниҳоясига етади” деди.

Россия билан Украина ҳайъатлари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун Беларусда Гомель ва Брест шаҳарларида 3 марта, Туркияда Истанбул шаҳрида бир марта юзма-юз музокаралар ўтказишди.


Бошқа мақолалар

  • 2018-06-02
Қотил АҚШ