Дунёнинг энг ақлли боласи Ғазодан


  • 2 Январь, 2013
  • 1440

Ғазоли Арйиж ал-Мадхун дунёнинг энг ақлли боласи деб тан олинди. Арйиж ал-Мадхун Малайзияда ўтказилган Халқаро ментал арифметик олимпиадасида 182 математик масалани 8 дақиқада ечиб, биринчи ўринни эгаллади.
Куала Лумпурда ўтказилган ва 10 та Африка ва Осиё давлатидан 1500 нафар иштирокчи қатнашган олимпиадага Фаластиндан 21 нафар бола келди. Олимпиадада Ғазо биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи ўринни ал-Халил, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўринларни эса Рефаҳ ва Хон Юнус шаҳарлари эгаллади.
Ғазоли 14 ёшли Арйиж ал-Мадхун мухбирларга берган интервьюсида “Биринчи ўринни эгаллаганимни эшитганимда қувончдан йиғладим. Олимпиадага ҳозирлик кўраётганимда Исроил Ғазога ҳужум қилганди. Бу жанглардан икки ҳафта ўтиб, олимпиада бошланди” деб тайёргарлик вақтида қийин бир психологик жараёндан ўтганлигини таъкидлади.
Ўзи билан бирга 4 нафар ватандошининг ҳам олимпиадада нуфузли ўрин эгаллаганлигини ифода этган Мадхун “Давлатимнинг байроғини бошим узра кўтарганимда жуда ғурурландим. Исроил қанчалик уринса ҳам бу каби мусобақаларда муваффақиятга эришиш фаластинлик болаларнинг қобилиятли эканлигини кўрсатади” деди.


Бошқа мақолалар