- 2013-11-30
Украинанинг пойтахти Киев Европанинг энг совуқ пойтахтларидан бири бўлди.
Термометрлар 9 даражани кўрсатган 6 сентябрь, сўнгги юз йилнинг энг совуқ 6 сентябри бўлиб тарихга кирди. Киевда сўнгги бор 1901 йили шундай совуқ бўлган.
Ўлкада одатда сентябрь ойи илиқ бўладиган ойларга киради. Ўтган сентябрь ойларини Киевнинг ўртасидан ўтган Днепр дарёсининг соҳилида ўтказадиган пойтахтликлар бугунги кунда қишги қалин кийимларини кийишга мажбур бўлишмоқда. Ҳароратнинг 9 даражага тушиб кетиши Украинага қарашли Қрим автоном республикасига дам олишга келганларни ҳам роҳатсиз қилди. Қора денгиз соҳилларининг ҳам бўш қолганлиги билдирилди.