- 2022-04-30
21 май куни Дубай полицияси таркибига биринчи робот-полициячи расман қўшилди.
Роботнинг бўйи – 170 см, оғирлиги – 100 кг. У 1,5 метр масофадан одамнинг юз ифодасини ва имо-ишораларни таний оладиган ҳис-туйғулар детектори биланжиҳозланган. Робот-полициячи шу тариқа одамлар билан алоқа ўрнатиши ва қоидабузарларни аниқлаши мумкин.
Робот ўзига ўрнатилган навигатор эвазига турган жойининг йўналишини аниқлаб, 6 тилда, жумладан инглиз ва араб тилларида мулоқот қила олади.Шунингдек аҳоли полиция хизматлари тўловларини робот орқали тўлаш имкониятига эга.
Робот кўчаларда, жамоат жойларида одамларга ёрдам беришга, ҳамда жиноятчилик билан курашишга ва шаҳар хавфсизлигига жавоб беришга мўлжалланган.