Шри Ланкада теракт


  • 22 Апрель, 2019
  • 524

21 апрель куни Шри-Ланкада қатор портлашлар юз берди. Дастлабки олтита портлаш пасха байрами нишонланаётган 3та католик черков ва учта меҳмонхонада юз берди. Еттинчиси оролнинг ғарбида, саккизинчиси эса Коломбо шаҳри атрофидаги турар жой комплексида юз берди. Саккизта портлаш натижасида 262 киши ҳалок бўлиб, 452 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Дания, Япония, Покистон, Марокко, Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой, Нидерландия, АҚШ, Туркия ва Буюк Британия ватандошлари ҳам бор.

Шри-Ланка ҳукумати портлашларда гумон қилинган 13 нафар кишини ҳибсга олди.


Бошқа мақолалар