Умуман кераксиз 10 та нарса


  • 29 Апрель, 2017
  • 1724

“Миллионер бўлсам ҳам олмайман” деб айтишингиз мумкин бўлган нарсалар. Ортиқча пул одамни нималар қилишга, сотиб олишга олиб бориши мумкинлигини қуйида кўришимиз мумкин. Керакли миқдорда пули бўлиб, қизиққанлар учун боғланиш маълумотларини ҳам илова қилдик.

10. Чой пакети

Нархи: 12,000 доллар

Сабаб: Ўртача 30 цент бўлган чойга 12 минг доллар берилишининг “мантиқий” сабаби бу пакет 280 та олмос билан безатилган. (Пакетга чой солишни ҳам унутишмаган).

9. Бир дона Lego парчаси

Нархи: 12,200 доллар

Сабаби: 5 смга 10 см ўлчамда бўлган ва 26,65 грамм оғирликдаги бу Lego парчаси соф олтиндан тайёрланган. Ўзи алоҳида ҳолда бир маънога эга бўлмаган ва заргарга борганингизда “Сиз яхшиси ашқол-дашқолларни қабул қилувчига боринг” деб айтадиган бу кераксиз матоҳни бўлишганимиз учун ғурурланамиз.

8. Контакт линза

Нархи: 12,700 доллар

Сабаби: Кўзингизга тақа олмайдиган бу линза 18 олмос ва олтин суви юритилгани учун бу нархда сотилади. “Шунча пул бердим, энди уни тақаман” деганларни қоронғу кунлар кутаётганлигига шубҳамиз йўқ. (Буни таққан бир ёш бола кўр бўлди.)

7. Крикет тўпи

Нархи: 57,700 доллар

Сабаби: Ўлкамизда машҳур бўлмаган крикет спорти ажойиб шов-шувларга ҳам сабаб бўлган. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган ва устида 5 минг 728 дона олмосча жойлаштирилган бу тўплар 2007 йили жаҳон крикет турнирида энг яхши ўйин кўрсатган спортчига ҳадя этилган.

6. Телевизор

Нархи: 110,000 доллар

Сабаби: Бу телевизорнинг нархи янги версиялари чиққанда тушиб кетадиган хилидан эмас. Чеккалари олтиндан ясалган ва 20 каратлик олмослар билан безалган бу телевизорни томоша қилган “бой” фильм кўриши аниқ. (Асло арзон дастурларни кўрманг)

5. Пероли ручка

Нархи: 503,000 доллар

Сабаби: “Ортиқча ручканг борми?” деган саволга қатъиян “Йўқ!” жавобини бердирадиган ручка. 15 каратлик олмослар, 150 каратлик ёқутлар ва 750 пробали олтиндан ясалган бу ручка қиличдан ҳам кескир бўлиши билан бир қаторда яшаётган уйимиздан ҳам қиммат.

4. Шахмат донаси

Нархи: 507,000 доллар

Сабаби: Жуда ақллимисиз? Шахматсиз ҳаётингизни тасаввур қилишингиз қийинми? Унда бу шахмат доналари сиз учун!Биз ўрганган пластик ёки ёғоч доналар ўрнига 320 каратлик қора ва оқ олмослардан ясалган бу доналар “ҳақиқий юқори онг” маҳсулоти.

Эслатма: Нимагадир фақат етти дона ясалган.

3. Ҳожатхона қоғози

Нархи: 1,165,500 доллар

Сабаби: Буни таърифлашга тил ожиз. Биз билган ҳожатхона қоғозини Австралияда бир ширкат сотиб олиб, олтиндан ясаган ва 1 миллиондан ортиқ пулга сотмоқда. Пул сочиш иборасига мисол бўлишгани учун уларга ташаккур билдирамиз.

2. Учар ётоқ

Нархи: 1,351,000 доллар

Сабаби: Учар гилам, учар скейтбордни фильмларда кўрдик. Лекин учар ётоқни илк бор кўриб турибмиз. Махсус магнит қурилмалар ёрдамида ердан 40 см баландликда кўтарилиб турадиган ётоқнинг нархи юқорида келтирилган. Сотиб олсангиз ўлгунча уйқунгиз келмайдиган бу ётоқлар 900кг гача юк кўтара олади.

1. Ит учун тасма

Нархи: 2,702,600 доллар

Сабаби: Ҳамманинг уй ҳайвонларини севишини биламиз, лекин бунчалик даражада эмас. “I Love Dogs” тарафидан ясалган “Amor Amor Dogs” номли бу тасма 750 пробали олтин, тимсоҳ териси, олмос ва платина билан безатилган. Бу қимматбаҳо тасмани таққан итингизни кўз қорачиғингиздек асрашингиз шарт.


Бошқа мақолалар