ШҲТ Қирғизистонда


  • 13 Сентябрь, 2013
  • 1276

Қирғизистон минтақадаги ўлка бошчиларини меҳмонга чақирмоқда.

Қирғизистоннинг пойтахти Бишкек минтақа давлат бошчиларини кутмоқда. Эртага ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида иштирок этадиган давлат бошчилари Бишкекка келишда давом этмоқда. Аввалроқ Қирғизистонга келган Хитой президенти Си Цзиньпиндан кейин Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Мўғилистон президенти Цахиагийн Элбэгдорж, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Афғонистон президенти Хамид Карзайлар ҳам Бишкекка етиб келди. Хитой бошчиси Цзиньпиндан кейин биринчи бўлиб келган меҳмон Эрон президенти Руҳоний бўлди. Маълум оралиқлар билан келган меҳмонларни Бишкек Манас аэропортида Қирғизистон Бош вазири Жонтўра Сотиболдиев кутиб олди. Меҳмонлар аэропортдан Ала Арча давлат меҳмонхонасига ўтишди. Давлат бошчиларини бу ерда мезбон Алмазбек Атамбаев қаршилади. Кенгашга ташқи ишлар вазирлари билан иштирок этган Покистон ва Ҳиндистон ҳайъатлари ҳам етиб келди. Эртанги кенгашда иштирок этиш учун Россия президенти Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевлар Бишкекка бугун келишади.


Бошқа мақолалар