- 2024-05-27
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ёш болалар ва ўсмирлар орасида тарқалаётган квадробинг, яъни ҳайвонлар ниқоби ва аксессуарлари ёрдамида уларга тақлид қилиш ҳолати бўйича баёнот берди.
Баёнотда “Бу ҳолат Қозоғистон, Россия ва Украина ёшлари орасида кузатилганди. Афсуски, энди бу нохуш ҳолат Тошкентда ҳам учрамоқда” дейилган.
Вазирлик ёш болалар ва ўсмирларнинг тарбияси, таълими ва ривожланиши учун ота-онаси масъул эканлигини эслатиб ўтди.
Вазирлик болалар орасида “квадробинг номли ҳолат”нинг пайдо бўлиши “ота-она тарафидан ўз вазифасини бажармаслик” деб баҳоланишини билдирди.
Хабарда “Маъмурий жавобгарлик бўйича кодексга кўра, бу учун 5 базовий ҳисоблаш миқдоригача 1 миллион 875 минг сўм (тахминан 147 доллар) жарима белгиланган” дейилган.
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги зарурий ҳолатларда квадробиканинг болалар психологияси ва руҳий ҳолатига таъсирини ўрганиш учун махсус психологик текширувлар мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Вазирлик ота-оналарни болалар тарбиясида ўзларининг маънавий бурчларини бажаришни ва ҳуқуқий масъулиятни унутмасликка чақирди.
Квадробинг бу – болалар ва ўсмирлар ҳайвонлар ҳаракатини тақлид қилиб, тўрт оёқлаб ҳаракатланишдир. Улар ниқоб ва улама думлардан фойдаланиб, мушук, тулки, бўри ва бошқа ҳайвонларни тақлид қилишади