- 2024-10-10
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев парламентни тарқатиб юборишга қарор қилди.
Озарбайжон президенти матбуот хизмати парламентни тарқатиб юборган Алиев сайловларни 2020 йил 9 февралда ўтказишни белгилаб берди. Иқтидордаги партия бўлган “Янги Озарбайжон партияси” талабига кўра мажлис парламент тарқатиб юборилиши ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш учун президент Алиевга мурожаат қилганди.
Алиев мурожаатни конституцион судга тақдим қилди. Суд парламентни тарқатиб юбориш конституцияга зид эмаслигини маълум қилди.
Озарбайжонда парламент сайловлари 2015 йил 1 ноябрда ўтказилган эди. Президент Алиев раис бўлган “Янги Озарбайжон партияси” 125 аъзоли мажлисда 71 ўринни эгаллаб, кўп сонга эга бўлганди. Кейинги сайловлар 2020 йил ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилганди.