Битта ҳарф хатоси туфайли қитъалараро саёҳат!


  • 30 Октябрь, 2013
  • 1090

Англиялик аёл Испаниядаги Гранада ўрнига Америкадаги Гренадага учди.

Испаниянинг тарихий Гранада (Ғирнота) шаҳрига отланган англиялик Ламенда Кингдон (62) берган буюртмасида битта ҳарфда хатолашгани туфайли ўзини 7000 километр узоқда - Лотин Америкаси қирғоқлари яқинидаги Гренада оролида кўрди. Кингдон умуман бошқа томонга учаётганини самолётдаги йўловчилар билан гаплашиб ўтирганидагина билиб қолди. Лекин ғишт аллақачон қолипдан кўчганди. Самолётга билет буюртма қилган туристик ширкат томонидан ушбу хатолик тузатилди. Канцелярия хатоси қурбони бўлган Кингдон аввал Англияга, ундан кейин ўлишидан аввал бир марта бўлса ҳам кўришни орзу қилган Гранада шаҳрига етказилди. 


Бошқа мақолалар