Давлат телевидениеси турк ва корейс сериалларидан воз кечмоқчи


  • 2 Ноябрь, 2013
  • 1339

“Қозоғистон” давлат телеканали биринчи бўлиб, фақат Қозоғистон фильмлари ва теледастурларини трансляция қилишга қарор қилди.

Экспертларнинг фикрича, бу иш нафақат давлат телевидениесининг сифати ва оммабоплигини ошириб қолмай, бундан ташқари бюджетга анчагина маблағни иқтисод қилади.

“Биз 60 миллион тенгени иқтисод қилишни мўлжалламоқдамиз. Ушбу маблағ тўлалигича шахсий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилади. 2014 йилга бу маблағ 140 миллион тенгега етиши кутилмоқда” дейди “РТРК "Казакстан” ҲЖ бошқаруви раисаси Лаззат Жунусова.

Миллий телеканал дастурлари ўзгариши 10 кундан кейин бошланади. Ҳозирча эфирдан биринчи навбатда айнан қайси сериаллар олиб ташланиши ҳақида маълумот йўқ.

Телерадиокорпарация раҳбарияти фақат хорижий сериаллар сони камида 3 баробарга камайишини хабар берди.


Бошқа мақолалар