- 2020-02-06
Туркистон вилояти ўлкада биринчилардан бўлиб, Илон Маскнинг “Starlink” интернетига боғланганлардан бўлди.
Вилоятдаги жами 911 мактаб интернет тармоғига уланган. Улардан 581 таси 20 дан 80 Мбит/сония тезликка эга бўлган оптик толали алоқа линиялари орқали интернетга уланган. 33 та мактаб эса яқин кунларда “Starlink” спутникли интернетига боғланади.
Шуни таъкидлаш керакки, “Starlink” интернети бошқаларга нисбатан 120 Мбит/с дан юқори тезлик, яхши сифат каби устунликларга эга. Бундан ташқари узоқ ва тоғли туманларда жойлашган 330 та мактаб 512Кб/с дан 20 Мбит/с гача бўлган секин ишлайдиган интерга боғланган. Булардан 200 таси “Starlink” интернет тармоғига уланди.
Бу Қозоғистон ичидаги энг катта кўрсаткичдир. Қолган қишлоқлар ҳам жорий йилнинг апрель ойи ичида спутникли интерга боғланади. Шу билан Туркистон вилоятидаги мактабларда интернет муаммоси бутунлай ҳал бўлади.