Ўзбек-қирғиз чегарасининг 85%и қонунийлашди


  • 9 Октябрь, 2017
  • 752

Қирғизистон президенти қирғиз-ўзбек чегараларининг 85%лик қисми ҳақидаги қонунни имзолади.

Атамбаев узунлиги 1280 км бўлган қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг 85%ини белгилаб берадиган қонунни имзолади.

2 октябрда имзоланган қонунга кўра, икки ўлка орасидаги чегаранинг 1170 км дан ортиғи тўлиқ равишда аниқлаб олинди.

Бу икки Ўрта Осиё давлати орасидаги чегара муаммоси собиқ иттифоқ парчаланган ва бу давлатлар мустақилликка эришган 1991 йилдан кейин улкан муаммога айланганди. Чегара белгилаш борасидаги келишмовчиликлар натижасида шиддатли тўқнашувлар юз берганди.

Ўзбекистонни 27 йил бошқарган Ислом Каримовнинг ўлимидан кейин ўрнига келган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг қўшнилари билан аввалги таранг алоқаларни тузатиш бирламчи вазифа эканлигини айтганди.


Бошқа мақолалар