Қаҳва ичиш учун энг маъқул вақт


  • 8 Ноябрь, 2013
  • 1199

Қаҳва ичиш учун энг маъқул пайт соат эрталаб 09.30 билан 11.30 ораси эканлиги аниқланди.

Вашингтон университетидан невролог Стивен Миллер бу вақт оралиғида кофеиннинг баданга ижобий таъсири максимум бўлишини аниқлади. Миллер дориларнинг таъсирини куннинг паллаларига қараб ўзгаришини тадқиқ қилиб, кофеин қабул қилингандан кейин “уйғониш”ни ҳаракатга келтирадиган ва энергиянинг эркин қолдиришини таъминловчи кортизол номли бир гормон билан таъсирга киришини ўрганди. Бу гормоннинг даражаси уйғонгандан кейин дарров кўтарилишини, энг юқори кўрсаткичга соат 08.00-09,00 да етишини аниқлаган Миллер бироздан кейин гормоннинг даражаси тушишини таъкидлади. Миллер кортизолнинг такрор ишлаб чиқарилишининг бу соатлардан сўнгра ичилган қаҳва билан таъминланишига, қаҳванинг ижобий таъсирларидан фойдаланиш учун энг маъқул вақт 09.30-11.30 оралиғи эканлигига диққат қаратди. Одатда қаҳванинг соат 08.00да ичилишини, лекин бу вақтда қондаги кортизолнинг максимум даражада бўлишини, шу сабабли соат 08.00да ичилган кофеиннинг наркотик таъсири бўлиши мумкинлигини ва ўрганиб қолиши мумкинлигини маълум қилган Миллер бир моддани организм эҳтиёж сезгандагина олиш кераклигини билдирди. Мутахассислар кофеин миқдорининг кунда 400 мг ошмаслигини, ҳомиладорлар кунда кўпи билан 200 мг кофеин истеъмол қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирдилар.


Бошқа мақолалар