- 2015-03-18
Баъзи нарсаларни ичингизга ютишдан кўра бир йиғлаб олиш чораларнинг энг яхшиси ва фойдалисидир. Йиғлашнинг яна нималарга фойдали эканини биласизми?
Айниқса ранжиганимизда йиғлаш юракни камроқ чарчатади. Чунки оққан ҳар томчи кўз ёши хафа бўлганда сиқилган юрак томирларини очади. Кўпгина касалликларнинг манбаи бўлмиш стрессни айнан йиғи орқали енга оласиз. Чунки, йиғлаш туйғуси ғалати туюлса да, хурсандлик гормонларингизни уйғотишда катта роль ўйнайди.
Сиқилган пайтларда кўз ёши тўкадиган инсонлар бошқаларга қараганда яхшироқ ухлашади.
Йиғи, одамнинг ўзига бўлган ишонч туйғусини орттиради. Чунки йиғлаган пайтда бошқаларнинг унга бўлган муносаби, унга бўлган ишончини ва яхши кўрилишини хотирлатади.
Кўз ёши таркибидаги бир модда агар узоқ вақт оқмаса, одамни кўз қуруқлиги дарди безовта қила бошлайди. Ора-сира йиғлайдиган киши мана шу тариқа бу хасталикнинг олдини олган бўлади.
Сиқилган ёки қувонган пайтда қон босими тушиб кетадиган ёки кўтарилиб кетадиган одам йиғлаганида қон босими нормал ҳолатга тушади.
Ташвишли кунлар иштаҳаси очилиб, аламини овқатдан оладиган кишилар агар йиғласалар, камроқ еб, ортиқча вазндан ҳимояланган бўлади.
Йиғлаганимизда вужудимиздаги стресс гормонлари кўз ёшлари билан вужуддан чиқарилади ва бироздан кейин тинчланганимизни ҳис қиламиз.
Кўз ёшлари сизни оғир кризислардан сақлайди.
Кунимизда тиббиёт мутахассислари ҳам йиғлашнинг жисмоний ва руҳий соғлиғимиз борасида жуда фойдали эканлигини аниқлаганлар.