АҚШлик мутахассислар фазодаги чиқиндиларни ҳисоблашди


  • 6 Май, 2017
  • 1029

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари мутахассислари радар ёрдамида ер орбитасидаги чиқиндиларни ҳисоблашди.

Ҳарбийларнинг маълумотига кўра, бизнинг сайёрамизни 23 мингдан ортиқ ерда ишлаб чиқарилган объектлар ўраб олган.

Мутахассислар фазодаги энг кичик объектларни – секундига 11 метр тезликда учаётган бўёқ томчиларини ҳам ҳисобга олишган. Фазодаги чиқиндиларнинг асосий қисмини спутник, ракета ва бошқа космик аппаратларнинг бўлаклари ташкил этади.

Олимларнинг таъкидлашича, бўлаклар катта тезликда ҳаракат қилмоқда ва унинг фаолият кўрсатаётган зондларга урилиши ёмон оқибатларга олиб келади.

Аввалроқ, Хитой фанлар академияси олимлари вазнсизлик ҳолатида одам органларини ўстириш устида иш олиб бораётгани хабар берилганди. Хитойнинг космик юк ташувчиси “Тяньчжоу-1” орбитага турли аъзолар учун қурилиш материали ҳисобланган ўзак ҳужайраларни олиб чиққан. 


Бошқа мақолалар