- 2013-04-19
“BBC” эфирга узатган ҳужжатли фильмда 4 йил давомида сувсиз яшай оладиган ҳам ўпка орқали, ҳам жабраси орқали нафас оладиган балиқларни кўрсатди.
“BBC” эфирга узатилган ҳужжатли фильмда қурғоқчилик вақтларида сувлар тортилганида 4 йил давомида фарқли хусусиятларидан фойдаланиб, тирик қолишга муваффақ бўладиган балиқлар ҳақида ҳикоя қилинди. Сувлар тортилишни бошлаганда ўзларига балчиқ ичидан лаҳм қазиб оладиган балиқлар мушакларини эритиб, шу суюқлик ёрдамида терисини қуриб қолишдан ҳимоя қила олади. Баъзан узоқ вақт давом этадиган қурғоқчилик пайтларида вужудларининг ярмини эритиб юборадиган балиқларнинг бўйлари 3 сантиметргача кичраяди.