- 2013-04-16
Инглиз ва Австралия тадқиқотчилари эълон қилган ҳисоботлар жорий йилнинг ёз ойларида Антарктидадаги музликларнинг эриши сўнгги минг йилдаги энг юқори кўрсаткичга чиқади. Ҳисобот Антарктида музликлари ва муз қатламларининг глобал исинишга доир қанчалик таъсирли эканлигини яна бир марта далиллаб берди.
Автралия халқаро университети ва Англия Антарктида тадқиқотлари жамиятининг биргаликда олиб борган тадқиқотида бир муз таркиби ўрганилганда олинган маълумотлар билан 600 йил аввалги кўрсатгичлар таққосланганда эриш жараёни сўнгги 50 йилда 10 баробар ортган.
Тадқиқотга раҳбарлик қилган мутахассис Нарилла Абрам “Қатъий далилларга кўра, иқлим ва атроф-муҳит шартлари Антарктиданинг бу минтақасида ўзгаришга учраган” деган сўзлар билан вазиятнинг жиддийлигини таъкидлади.
Тадқиқотчилар музликни 364 метр теранликда тешиб, ваҳимали натижаларни қўлга киритишди.
Сўнгги 600 йилда ҳароратнинг 2,9 даражага кўтарилганини аниқлаган гуруҳ эриш жараёнининг ҳам сўнгги 50 йилда энг юқори кўрсаткичга кўтарилганлигини аниқлаган.
Англия Антарктида тадқиқотлари жамиятидан Роберт Мулваней эса сўнгги эллик йилдан бери давом этаётган эриш сабабли Антарктида музликларининг чўкиш эҳтимоли юқори эканлигини маълум қилди.