5G интернет алоқаси намойиши


  • 31 Октябрь, 2015
  • 1104

Ушбу алоқа Жанубий Кореянинг SK Telecom алоқа компанияси томонидан очилди.

Айни дамда Жанубий кореяликлар жаҳонда энг тез интернетдан фойдаланувчилар ҳисобланади. SK Telecom ер юзидаги энг йирик оператор бўлиб, илк бор 5G тизимидан фойдаланадиган оператор бўлишини эълон қилди. Компания сониясига 19,1 Гбит тезликда ишлайдиган интернетни намойиш қилди. Бу айни дамдаги сониясига 25 Мбит ишлайдиган 4G тизимидан 1000 марта кучли демакдир. Бунақа тезлик 2 ГБ ҳажмга эга бўлган фильмни сонияларнинг маълум бир қисмида юклаб олиш мумкин бўлади.

Компания генерал директори Чой Джи Сун “SKT  дунёда илк 5 G мобил интернет алоқасини очиш бўйича ўтказган изланишлари ва меҳнатига ачинмайди”, - деди.

SK Telecom вакилларига кўра, 5G-тармоқни тест режимида 2017 йили ишга туширади. Бу жаҳон стандартида 2020 йилга мўлжалланган.

Манбаларга кўра, АҚШдаги йирик мобил алоқа оператори “Verizon Wireless” 5G-тармоқни 2017 йили, Австралиянинг “Telstra”си эса фақат 2020 йилга келиб ишга туширади. 


Бошқа мақолалар