Янги йил арчаси ёниб кетди


  • 12 Декабрь, 2013
  • 1440

“Атакент” кўргазма маркази олдига ўрнатилган сунъий арчаёниб кетди.

Алмати шаҳар ўт ўчириш хизмати хабар беришича, соат 15:31да олов ўчирилган. “Кўргазма марказига кириш эшиги олдида сунъий арча ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2-3 та автомобиль зарар кўрган. Ўртаниш майдони 10 квадрат метрни ташкил қилган.”

Оловни ўчириш учун шахсий таркибдан 13 киши ва битта махсус техника жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили янги йил кечаси Ақтау шаҳри марказий майдонига ўрнатилган арча ёниб кетганди. 


Бошқа мақолалар