- 2018-09-21
Ўзбекистонда ҳарбий база қуриш мақсадида АҚШ Пентагоннинг иккинчи бошлиғи генерал Жим Остинни Тошкентга юборди.
Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлиги АҚШ армияси Марказий комитети қўмондони генерал Жим Остинни Тошкентга расмий хизмат сафари билан келганлигини хабар берди. Хабарга кўра, Пентагоннинг юқори лавозимли генерали Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигида икки давлат орасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳақида сўз юритди.
Россиянинг Ria.ru хабар агентлиги сўнгги вақтларда Пентагон вакилларининг Ўзбекистонга давомли расмий хизмат сафарлари уюштираётганини ва бунинг сабаби АҚШнинг ўлканинг жанубидаги Термиз шаҳри яқинларида ҳарбий база қуриш нияти бор эканлигини ёзди.
Мустақил сиёсий кузатувчилар АҚШнинг Афғонистондаги қийин аҳволни қутқариш ва Россия билан борган сари ёмонлашаётган алоқаларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистонда янги ҳарбий базага эҳтиёжи борлигини айтишмоқда. Ria.ruнинг хабарида АҚШ Ўзбекистондаги янги ҳарбий база учун йилига 1 миллиард доллар маблағ тўлашини ҳам билдирди.