- 2017-11-30
Пост-совет ўлкаларида янги йил арафасида чиқарилган амнистиялардан 100 мингдан ортиқ маҳкум фойдаланиши кутиляпти.
Собиқ Иттифоқ давлатлари Россия, Украина, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда йилнинг сўнгги кунлари амнистия эълонлари билан ўтди. Россия президенти Владимир Путин Конституциянинг 20 йиллиги муносабати билан Думада қабул қилинган амнистия қонунига имзо чекиши билан минглаб маҳкумлар озодликка чиқди. “Путин амнистияси” деб номланган авфга 18 ёшдан кичик фарзандлари бўлган аёл маҳкумлар, ҳомиладорлар ва 55 ёшдан ошган аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, Чернобил ветеранлари билан бирга аскар ва полициялар ҳам критилди. Тергов учун ҳибсга олинганлар, судгача ҳибсда бўлганлар ва 5 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси олганлар, куч ва таҳдид билан жамиятга хавф солганлар, аввал авфдан фойдаланганлар, қамоқда жазо олганлар амнистияга киритилмади. Россиядаги амнистия туфайли Путиннинг сиёсий рақиби деб кўрсатилган ва 2004 йилги президентлик сайловидан олдин вазифасини суистеъмол қилганлик айби билан қамоққа олинган Михаил Ходорковский ҳам озод этилди. Москвадаги бир черковда Путинга норозилик билдирган рус панк гуруҳи “Pussy Riot”нинг ҳибсдаги аъзолари ҳам озодликка чиқди. Сочида ўтказиладиган қишги олимпиадалар арафасида ўлкадаги тарангликни юмшатиш мақсадида чиқариладиган ва 6 ой давомида яроқли бўлган амнистиядан 25 мингга яқин маҳкум фойдаланиши кутилмоқда.
Ўзбекистондаги амнистиядан эса 80 минг маҳкум озодликка чиқади
Ўзбекистонда 12 декабрь куни Конституция қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилинди. Сенатда қаршиликсиз қабул қилинган авфдан 80 мингга яқин маҳкум фойдаланиши таҳмин қилинмоқда. Авф орқали жиноят ишлаганида 18 ёшга тўлмаганлар ва 60 ёшдан ошган эркак маҳкумлар билан эътиборсизлиги туфайли жиноят қилганлар, жамият учун хавф туғдирмайдиган ёки оғир жиноят қилмаган маҳкумлар озодликка чиқиши кутилмоқда. 10 йилдан узоқ муддатга маҳкум қилинганларнинг жазо муддатлари 25% фоизга камайтирилади. Амнистия 3 ой муддат ичида татбиқ этилади.
Евромайдон авфи” билан 4 минг киши озод қилинади
Ҳукуматнинг Европа иттифоқи сиёсати сабабли бир ойдан бери норозиликлар тўхтамаётган Украинада 4 мингдан ортиқ маҳкумни ўз ичига олган амнистия эълон қилинди. Амнистияда 21 ноябрдаги митингларда ҳибсга олинганлар ҳам киритилди. Қирғизистонда 3500 маҳкум авф этилди
Қирғизистон Мажлиси ҳам бутун жаҳон инсон ҳуқуқлари баённомаси қабули муносабати билан амнистия эълон қилди.
Ушбу қонун вазифасини суистеъмол қилганлардан ташқари 3500 кишига татбиқ этилади. Қирғизистонда авф қонунидан фойдаланадиган маҳкумларнинг жазо муддати ярмига қисқартирилади, биринчи бор жиноят ишлаганлар озодликка чиқарилади.
Туркманистон 630 нафар маҳкумни озод қилди
Туркманистон президенти 630 нафар маҳкумга амнистия эълон қилди. Йилда 3-4 марта амнистия эълон қилинадиган Туркманистонда 27 октябрь Мустақиллик кунида 1002, Қадр кечасида эса 1166 нафар маҳкум озод қилинганди.
Ушбу йил амнистия эълон қилган давлатлар ичида Грузия ҳам бор. Авфдан ичида 190 нафар сиёсий маҳкум ҳам бўлган жами 3000 киши фойдаланди. 10 минг маҳкумнинг жазо муддатлари камайтирилди. Аввалроқ ўлка мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан чиқарилган амнистиядан 16187 нафар маҳкум фойдаланган, булардан 2142 нафари озодликка чиқарилганди.