- 2020-11-28
Мамлакатда камбағаллик даражасини тушириш бўйича Қозоғистон улкан муваффақиятларга эришди. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш вице-министри Тимур Жаксиликов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра камбағаллик даражасини тушириш бутун олам миқёсидаги бугуннинг энг долзарб масаласидир. “Мен Қозоғистон улкан муваффақиятларга эришди деб ҳисоблайман. 2000 йил билан 2012 йил кўрсаткичларини таққослайдиган бўлсак, 60%дан баланд бўлган камбағаллик даражаси 4-5%гача тушган. Бу энг жуда яхши кўрсаткичдир” деб таъкидлади вице-министр.