Алматида «McDonald’s» очилди


  • 10 Июнь, 2016
  • 1191

Бугун Алматида «McDonald’s» фаст-фуд ресторани очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида ресторан эгаси Қайрат Боранбаев ҳам иштирок этди.

Эски анъаналарга кўра, шаҳардаги илк «McDonald’s» ресторани очилишида хайрия жамғармаларга ёрдам кўрсатади. Бугун«Мейирим» реабилитация марказига 5 миллион тенге ёрдам кўрсатилди.

Фаст-фуд ресторанининг очилиши 150 нафар қозоғистонликни иш билан таъминлади. «McDonald’s» менюсида анъанавий ва бутун дунёга машҳур Биг Мак, Картофель Фри, Чикен Макнаггетс ва бошқа таомлар бор.

Ресторанда харидорларга тезкор хизмат кўрсатишни таъминлайдиган электрон буюртмалар қабул қилиш тизимидан фойдаланилади. Буюртмаларни қабул қилиш ва уларни харидорларга бериш пунктлари бир-биридан ажратилган. Ресторан ҳудудида болалар майдончаси ва спорт майдончалари жой олган.

Алматидаги фаст-фуд ресторани Қозоғистондаги иккинчи «McDonald’s» ресторанидир. Биринчи ресторан шу йилнинг 8 мартида Астана шаҳрида очилган эди. Қозоғистон «McDonald’s» ресторанлари очилган 120-давлат бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «McDonald’s» тез тамадди қилиш ресторани эски “Алатау” кинотеатрининг ўрнида очилган. 


Бошқа мақолалар