- 2012-12-11
Гамбургда 17 кундан бери шиддатли норозилик митинглари бўлиб ўтмоқда, лекин халқаро оммавий ахборот воситалари бу ҳақда негадир жим.
Туркиядаги норозиликлар вақтида Таксим майдонидан кунлар давомида тинмай жонли эфир узатиб турган хорижий медиа Германия ҳукуматининг норозилик митингларини аевсиз бостиришига кўз юмди. Гамбург шаҳрида 21 декабрда “Rote Flora” номли маданият марказининг ёпилиши сабабли бошланган норозилик ҳалигача давом этмоқда. Полиция билан намойишчилар орасида юз берган тўқнашувда 120 нафар полициячи ва 500 га яқин намойишчи жароҳат олди. Полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва сув ишлатиб, Туркиядаги норозиликлар вақтида кистирма гаплари билан Туркия Бош вазири Эрдўғонни асабига теккан Германия Бош вазири Ангела Меркел бу сафар гуеки тилини ютган. Тўқнашувлар ортидан ўтган ҳафтада 40 нафар намойишчи “Davidwache” номли полиция участкасига ҳужум қилишиб, 3 нафар полиция ходимини оғир жароҳатлашди. Бунинг ортидан Гамбург полицияси шаҳарнинг Алтона, Санкт Паул ва Стерншанз районларини “хавфли район” деб эълон қилди. Ҳужумда иштирок этган намойишчиларни қўлга олишга ёрдам берганларга мукофот пули 8 минг Евродан 10 минггача кўтарилди. “Хавфли район” деб эълон қилинган минтақаларда икки кунда 263 киши паспорт назоратидан ўтказилди. Булардан 62 нафарига минтақага кириш тақиқланди, 40 нафари ҳибсга олинди. Шубҳалиларнинг уйлари тинтув қилинганда файер, ниқоблар ва темир калтаклар топилгани билдирилди. Минтақадаги хавфсизлик тадбирларининг орттирилиши Яшиллар, Сўлчилар ва Ҳур демократик партиясининг танқидларига сабаб бўлди. Немис оммавий ахборот воситалари эса ўлканинг асосий воқеаси бўлган норозиликларнинг ўрнига ўз саҳифаларида бошқа хабарларни бермоқда. Германиянинг асосий медиа ташкилотларидан бири бўлган “Deutsche Welle” ҳам ушбу воқеалар юзасидан ҳеч хабар бермади. Бунинг ўрнига “Тель-Авивда африкаликларнинг норозилиги” сарлавҳали хабарни бош саҳифасига киритди.