- 2014-01-28
Россия коронавирус туфайли Хитой ватандошларига ўлкага киришни вақтинча таъқиқлаб қўйди.
Оператив штаб хабарида “2020 йилнинг 20 февраль соат 00:00 дан бошлаб, Хитой халқ республикаси ватандошларининг меҳнат фаолияти, хусусий, ўқиш ва сайёҳлик мақсадида Россия федерацияси давлат чегарасидан кириши вақтинча тўхтатилади” дейилган.
Бундан ташқари, Хитой ватандошларининг ишлаш мақсадида Россияга кириш учун ҳужжатлар қабули, расмийлаштириш ва таклиф юбориш ҳам тўхтатилди.
Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрда бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Ухань шаҳрида номаълум пневмония тарқалганлиги ҳақида хабардор қилганди. Ҳозирги кунда Хитойда ушбу вирус билан хасталанганлар сони 72,4 минг кишига етиб, 2000 одам ҳалок бўлди. 12,5 минг киши хасталтикдан шифо топди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Хитойдан ташқарида 25 та мамлакатда 794 та коронавирус билан хасталанганлар аниқланган. Улардан уч нафари ҳаётдан кўз юмган.