АҚШда супермаркетга қуролли ҳужум


  • 23 Март, 2021
  • 311

АҚШнинг Колорадо штатига қарашли Боулдер шаҳридаги супермаркетга номаълум шахс томонидан қуролли ҳужум уюштирилди.

АҚШ нашрларида ўрин олган хабарга кўра, Колорадо штатининг Боулдер шаҳридаги супермаркетда қуролли ҳужум юз берди. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига ҳам қуролдан ўқ узилди. Ҳужумда бир полиция ва тўққиз нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмди.

Боулдер полиция департаменти бошлиғи Керри Ямагучи ҳужум қилган шахс ҳибсга олинганлигини ва қўлга олиш вақтида яраланганини маълум қилди. Унинг шахси очиқланмади. Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки эса “Twitter” орқали АҚШ президенти Джо Байденга қуролли ҳужум ҳақида  маълумот берилганлигини билдирди.


Бошқа мақолалар