- 2015-01-09
Англияда ўтказилган бир тадқиқотда ўлканинг энг сахий хайрсеварларининг мусулмонлар эканлиги маълум бўлди.
ICM тадқиқот ширкатининг 4000 киши устида олиб борган анкета сўровномаси Англияда хайрия жамғармаларига энг кўп ёрдамни мусулмонлар беришини аниқлади. Тадқиқотга кўра, ўтган йил хайрия жамғармаларига мусулмонлар киши бошига ўртача 371 стерлинг, яҳудийлар 270 стерлинг ёрдам кўрсатган. Ҳар 10 яҳудийдан бири йил мобайнида минг стерлинг миқдорида ёрдам берган бўлса, мусулмонларнинг кўпчилиги 300 билан 500 стерлинг орасида ёрдам кўрсатишган. Атеистлар йиллик ўртача 116 стерлинг, католикларда 178, протестантларда 202 серлинг миқдорда пул тўлашган. Сўровномага кўра, ҳар 10 атеист, ҳинд ва яҳудийдан тўрттаси, ҳар 10 мусулмон ва христиандан учтаси ўтган йили умуман хайрия ишларида иштирок этмаган. Англияда диний хайрия жамғармалари орасида энг кўп ёрдамни “Muslim Aid” ва “Islamic Relief “ номли жамғармалар олди.
ICM анкетаси сўнгги икки йил ичида закот нисбатида 70%га ортиш кузатилганини билдирди. 2,7 миллион мусулмон яшайдиган ўлкада бу рақам жами аҳолининг 4,8%ини ташкил қилади. Америка тадқиқот ширкати “PEW”нинг Европа ва Африкада 30 минг мусулмон билан кўришиб ўтказган бир анкетасига кўра, ҳар 10 нафар мусулмоннинг 9 нафари рамазон ибодатини бажармоқда. 39 давлатда ўтказилган тадқиқотда мусулмонлардан 80%нинг закот бериши қайд этилди.