Жамоатини ўтлатмоқда


  • 11 Январь, 2014
  • 1039

Жанубий Африкада бир роҳиб черковга келган жамоатни “Тангрига яқинлаштириш” учун ўт ейишни ташвиқ қилмоқда.

Жанубий Африкада фаолият юритадиган Лесего Даниел исмли бир роҳиб ваъзини тинглаш учун черковга келган жамоатга “Тангрига яқин бўлиш учун” ўт едириши билан диққатни тортди. Юзлаб инсонларнинг эмаклаб ўт еб юришларини тасвирлаган фотосуртлар дунё матбуотидан ўрин олгач черков ва жамоати машҳур бўлди. Роҳиб Даниелнинг таълимотини кўрганлар юз берган ҳодиса уларни тинчлантирганини айтса, жуда кўп кишилар эса бунинг инсонни ерга урувчи бир ҳолат эканлигини билдиришди. Ушбу фотосуратларда ерларда ўтларни еяётган одамлар билан бирга, беҳузур бўлиб қайт қилаётган кишиларнинг ҳам тасвири бор.


Бошқа мақолалар